• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 18 июн 14:46

Сурхондарёда ўрмонга туташ ҳудуд 13 соат ёнди

3 гектар майдонда ёнғин содир бўлган. Ўчиришда 190 дан ортиқ киши, ҳарбий вертолёт ва махсус техника иштирок этган.

217
0
ФВВ

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 17 июнь куни соат 17:45 да Сурхондарё вилояти ФВБга Бойсун тумани Кенгдала ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли арчазорларга туташ ҳудудда қуруқ ўтлар ёнганлиги бўйича хабар келиб тушган.

Хабарга асосан зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, тегишли хизматлар ва кўнгиллилар ҳамкорлигидаги ҳаракатлар натижасида 3 гектар майдондаги ёнғин ўчоғи 18 июнь куни соат 07:10 да бартараф этилиб, кенг майдонларга тарқалиши олди олинган.

Ёнғинни бартараф этишга вилоят ФВБдан 85 нафар шахсий таркиб, 4 та техника, Ўрмон хўжалиги бўлимидан 40 нафар ходим, 4 та техника, ИИБдан 6 нафар ходим, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи ва битта ҳарбий вертолёти, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кўнгилли жалб этилган.

Шунингдек, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш жараёнида ёнғин ўчоғини мониторинг қилиш учун Чегара қўшинларининг учувчисиз учиш воситаларидан унумли фойдаланилди.

217
0

Изоҳ