Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 19 июнь куни соат 12:20 ларда Қўрғонтепа тумани "Хуробод" МФЙ ҳудудидан ўтган D-138 автомобиль йўлининг 42 км.да, ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Ш.О. ўзининг “BYD song plus” русумли транспорт воситасида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, транспорт воситаси техник шикастланган. Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати UzNews’га ЙТҲга учраган ҳайдовчи хонанда Шоира Отабекова эканини тасдиқлади.
“Мен автоҳалокатга учрадим. Қарама-қарши йўналишга чиқиб, сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди буни ортида ким турганини”, дейди хонанда ўзининг Instagram story'сида.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ