Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 км.да “Камаз- 53212” русумли юк автомашинаси ва Nexia-3 русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида, Nexia-3да бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ