• 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тиббиёт 17 июн 17:30

Республикадаги 225 та дорихона 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олган

Дори нархларини асоссиз оширган 3 та дорихонага иш қўзғатилди.

334
0
UzNews.uz

Рақобат қўмитаси томонидан "“Fair tech”" ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари ўрганилди.

2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишлар давомида 225 та дорихонада 62 704 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,6 млрд. сўм асоссиз даромад олинганлиги аниқланди. Натижада ҳолат юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, улгуржи савдода:

1744 та ҳолатда - "EVRO FARM BIZNES" МЧЖ ХК;

1695 та ҳолатда - “TAR PHARM ALLIANCE” МЧЖ;

5191 та ҳолатда - “GARMONIYA FARM” МЧЖ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, нархларни асоссиз ошириш аломатлари бўйича “GARMONIYA FARM” , "EVRO FARM BIZNES" ҳамда "ТАР PHARM ALLIANCE" МЧЖларга нисбатан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди.

Маълумот ўрнида, Солиқ қўмитаси ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази электрон тизимлари интеграцияси натижасида Рақобат қўмитасига дори воситалари нархлари оширилгани ҳақида хабарлар автоматик равишда онлайн келиб тушиши йўлга қўйилган.


334
0

Изоҳ