• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 13 июн 23:02

Тошкентда “103” машинаси ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Мазкур ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди.

275
0

Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 19:45 атрофида Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Қурғонтепа кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ва 1979 йилда туғилган Д.Ж. бошқарувидаги Ford русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашган.

Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.


275
0

Изоҳ