• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 13 июн 10:51

Тошкент инвестиция форумида 30,5 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

Форум якунлари бўйича шартнома ва келишувлар, жумладан, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини ташкил этиш, иссиқлик электр станцияси, кичик гидроэлектростанция, чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари ва бошқаларни қуриш бўйича шартномалар тузилди.

132
0
miit.uz

Жорий йилнинг 9-12 июнь кунлари турли манзилларда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Жорий йилда Форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 97 мамлакатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни жалб қилди, дея хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Матбуот хизмати.

Таъкидланишич, форумнинг бу йилги яна бир янгилиги —кўламли саноат кўргазмаси ўтказилишидир. Хусусан, 12 000 квадрат метр майдонда 100 нафар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи хорижий меҳмонларга электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, чарм саноат, қурилиш материаллари, машинасозлик, тоғ-кон саноати, металлургия, энергетика, автомобилсозлик, кимё, молиявий хизматлар, IT, туризм ва бошқа соҳаларда ўз маҳсулотлари, янгиликлари ва лойиҳа таклифларини тақдим этди.

Кўргазмага ҳар куни 2 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди, унинг майдонларида B2B ва B2G форматларида 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди.

ТИФ-2025 доирасида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Форум якунларини сарҳисоб қилар экан, қуйидагиларни таъкидлади: «Ушбу муҳим воқеаларнинг барчаси етакчи халқаро инвесторларни, давлат органлари, молия институтлари ва ишбилармон доиралар вакилларини бирлаштирди. Биз келгуси йилда Тошкентда янги ғоялар, илғор ташаббус ва инновацион форматлар билан яна бир бор учрашишни интиқлик билан кутиб қоламиз».

132
0

Изоҳ