Маълум қилинишича, Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади.
“Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг",- дейилади хабарда.
Фавқулодда ёрдам телефонлари :
22299780
22832025
Электрон почта: [email protected]
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилдаги ўзбекистонликлар ҳам хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирилган эди.
Изоҳ