• 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 июн 2025

Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум бўлди

Ота-оналар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

736
0
UzNews.uz

ММТ вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб, my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

736
0

Изоҳ