• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 10 июн 16:10

Ўзбекистонда доллар курси 12700 сўмдан пастга тушди

Америка валютаси тўрт кун ичида деярли 183 сўмга арзонлашди. Доллар курси охирги марта 2024 йил сентябрь ойи бошида 12 700 сўмдан паст бўлган эди.

120
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Марказий банки 11 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

АҚШ доллари курси яна 37,68 сўмга пасайиб, 12 674,37 сўмни ташкил қилди. Бу 2024 йил 11 сентябрдан буён энг паст кўрсаткич бўлди. Ўшанда АҚШ доллари курси 12 686,71 сўмни ташкил қилган эди.

Умуман олганда, Америка валютаси сўмга нисбатан тўртинчи кун кетма-кет пасайиб, 182,98 сўмга – 12 857,35 сўмдан 12 674,37 сўмга тушиб кетди.

10 июнь куни тижорат банкларида долларни харид қилиш курси 12615–12700 сўмни, сотиш курси эса 12720–12780 сўмни ташкил қилди.

120
0

Изоҳ