• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 10 июн 09:32

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Спортчилар 14 та медални қўлга киритишди, уларнинг ярмидан кўпи олтин.

152
0
МОҚ

29 май – 3 июнь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шунингдек, 3-8-июнь кунлари Гретсиянинг Лутраки шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон спорт ўйинлари дастуридаги қўл жанги беллашувларида ўзбекистонлик атлетлар 13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Ҳар икки мусобақада юртдошлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун Спорт вазирлигида ушбу турнирларда муваффақиятли қатнашган спортчи ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Расмийлар спортчилар эришган мазкур улкан муваффақият билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада катта совринларга эга бўлишларини тилашди. Спортчи ва мураббийларга эришган натижаларига қараб муддатидан аввал ҳарбий унвон, кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

152
0

Изоҳ