• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 9 июн 14:10

Ўзбекистон Қатарга қарши ўйинда оқ либосда майдонга тушади

ЎФА ўйинни стадиондан туриб ёритиш истагида бўлган ОАВ вакилларига мурожаат қилди.

208
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага ЖЧ-2026 саралаши сўнгги учрашувида Қатарга қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда. 

Унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, регламент, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон футболчилари мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабон эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Қайд этилишича, эртага, 10 июнь куни Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги баҳсни “Бунёдкор” стадионидан ёритиш истагида бўлган ОАВ вакиллари фақатгина орқали Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи аккредитациясини тақдим этган ҳолда 5-кириш дарвозаси орқали стадионга киришлари мумкин.

Учрашув олдидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан байрам тадбири ташкил этилиши режалаштирилган. Шу сабабли, аккредитацияга эга ОАВ вакиллари стадионга эртароқ келиб, ўз жойларини эгаллашлари сўралади. 5-кириш дарвозаси ўйиндан 3 соат олдин (15:45) да очилади.

208
0

Изоҳ