Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Сариосиё" чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 267 дона қадимий тақинчоқ қисмлари борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати.
Ушбу ашёларнинг қадимийлиги ва қийматини аниқлаш учун божхона ходимлари томонидан бадиий экспертиза тайинланган. Экспертлар хулосасига кўра:
39 дона осма безак кўринишидаги кумуш тангалар 19 асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, қолган тақинчоқ қисмлари ҳам 19 аср охири 20 аср бошларига оид бўлиб, маданий бойлик ҳисобланади.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар юртимиздан олиб чиқиб кетилмайди.
Ҳозирда ашёвий далиллар Термиз археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ