• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 21:30

Колумбияда президентликка номзоднинг бошига ўқ узилди

Колумбияда президентликка номзод Мигел Урибе сайловолди ташвиқотида иштирок этаётган вақтда унга суиқасд уюштирилди. У бошидан ўқ жароҳати олган.

265
0
Видеодан кадр

Колумбияда президентликка номзод, сенатор Мигуэл Урибе Турбайга қарши суиқасд уюштирилди. Ҳодиса пойтахт Богота шаҳрининг Моделиа туманида жойлашган Эл Голфито паркида сайловолди тадбири давомида юз берган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, номаълум шахс йиғилаётган оломон орасидан қурол билан Мигуэл Урибега қарата бир неча бор ўқ узган. Урибе Турбай бош ва оёғига ўқ еб, шифохонага оғир тан жароҳатлари билан етказилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, у ўтказилган шошилинч операциядан сўнг реанимация бўлимида назорат остида сақланмоқда. Унинг ҳолати "критик" деб баҳоланган.

Колумбия миллий полицияси воқеа жойида 15 ёшли гумонланувчини ҳибсга олганини тасдиқлади. Ҳужумда ишлатилган қурол ҳам топилган. Тергов органлари воқеанинг сабаблари ва эҳтимолий буюртмачиларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Колумбия Президенти Густаво Петро, бошқа сиёсий арбоблар ва халқаро ҳамкорлар бу ваҳший ҳужумни кескин қоралаб чиқишди. Петро баёнотида “демократияга қарши бу ҳужум Колумбия халқи бирлиги ва тинчлигига таҳдид солади” дея таъкидлаган.

Мигуэл Урибе Турбай Колумбия сиёсатида таниқли шахс бўлиб, у илгари Боготá шаҳар кенгаши аъзоси ва сенатор сифатида фаолият юритган. У 2026-йилги президентлик сайловлари учун етакчи консерватив номзодлардан бири сифатида қаралмоқда эди.

265
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш