• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 16:14

Газ ва "свет" учун халққа компенсация тўлаш бошланади

Ижтимоий ҳимоя агентлиги аризалар қабул қилинишини эълон қилди.

369
0
UzNews.uz

Аввалроқ, 2025 йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябрь–февраль)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, эҳтиёжманд оилалар учун 1 июндан бошлаб ариза топшириш бошланди.

Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим.

Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади

"2024-2025 йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313.6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда бу тизим янада кенгайтирилиб, 2025 йилда умумий ҳисобда 1 триллион 330 миллиард сўм миқдорида компенсация ажратилиши режалаштирилган. Аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади", - дейилади хабарда.

369
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш