"Остона - Қарағанда - Олмаота" автомобиль йўлининг 960-километрида, Қарағанда вилоятининг Абай туманида "Остона - Чимкент" йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобусининг мотор қисмида ёнғин содир бўлди. Автобус ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Ёнғин ўчириш хизмати етиб келгунга қадар двигатель бўлинмасидаги ёнғин бартараф этилган. Аммо қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида барча йўловчилар эвакуация қилиниб, йўл бўйи кемпингига етказилди ва уларга зарур ёрдам кўрсатилган.
Салонда 34 нафар йўловчи, жумладан, 9 нафар бола бўлган. Йўловчилар орасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Изоҳ