Вашингтон штатида асаларилар ортилган фургон ағдарилиб кетди. Автомобилдан 250 миллион ҳашарот учиб кетди, деб хабар берди Uotkom округи шерифи идораси.
Авария 30 май куни содир бўлган. Шерифнинг айтишича, юк машинаси 31,7 тонна ҳажмдаги асалари уяларини олиб кетаётган бўлган. Йўлнинг машинаси ағдарилган қисми тўсиб қўйилди, чекловлар икки суткагача давом этиши мумкин.
"Режа шундан иборатки, асаларилар яна уяга тўпланиб, ўз она арисини топиши керак. Бу кейинги 24-48 соат ичида содир бўлиши керак. Мақсад - иложи борича кўпроқ асалариларни қутқариш," - дея аниқлик киритди шериф идораси.
Маҳаллий аҳолига фавқулодда вазиятлар ҳудудидан кетиш ва ундан камида 200 ярд (183 м) узоқликда бўлиш тавсия этилган. Таъкидланишича, ҳодиса одамларнинг "соғлиғи учун умумий хавф" туғдирмайди.
Изоҳ