• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 2 июн 10:31

Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қизча вафот этди

Марҳума қизалоқ назоратсиз қолгани сабаб ариққа тушиб кетган.

205
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат вилоятнинг Қамаши туманидаги хусусий боғчада 20 май куни содир бўлган. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Марҳуманинг онаси боғча очилган вақтда ариқ борлиги сабабли хавфли эканини ота-оналарга айтгани, лекин боғча маъмурияти уларга ишонишини айтган. 

Марҳума қизалоқнинг онаси ҳолат шундай изоҳлади.

“20 май куни қизимни ҳар доимгидек боғчага кузатдим. Қайноғам келиб қизингни мазаси бўлмабди, деб мени олиб борди. Борсам қизимнинг жони узилганди, ерда ётган эди. Баданлари муздек. Дарахт тагида боламни ўраб қўйишган экан.

Ман ишониб уларга боламни топширдим, нега ундай эътиборсизлик қилишади. 3 кун бўлди боғча яна ишлаяпти. Улар қатъиян жавобгарликка тортилишини сўрайман".

Боғча ходимаси берган кўрсатмасида болаларнинг ярми ухлатиш учун хонага олиб кирилгани, қолгани эса ҳовлида қолгани айтилган. Улардан бири бўлган марҳума қизалоқ назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб, боғча атрофидаги ариққа тушиб кетиб, ҳалок бўлган.


205
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш