• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Туризм 16 май 15:48

Uzbekistan Airways мамлакат ичидаги чипталар бўйича тарифларни янгилади

Ўзгаришлар ички рейслардаги иқтисодий классга тааллуқли: тариф танлови соддалаштирилди, мавжуд чипталар сони оширилди.

261
0
UzNews.uz

Ўзбекистон аҳолиси учун авиапарвозлар имкониятини ошириш мақсадида, Uzbekistan Airways иқтисодий класс тарифлар тизимини тўлиқ янгилади, дея хабар бермоқда авиакомпания Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, эндиликда 10 та аввалги тариф даражаси ўрнига соддалаштирилган 4 та тариф тизими жорий этилди. Максимал тарифлар пасайтирилди, бу эса қуйидаги афзалликларни беради:

• Тариф нархларини танлаш тушунарлироқ ва шаффофроқ бўлади;
• Минимал тарифлар бўйича мавжуд жойлар сони оширилади;
• Кўпроқ йўловчилар арзон авиачипталардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Ҳар бир тарифда икки хил вариант мавжуд:

— қайтарилиши мумкин бўлган (багаж билан) ва қайтарилмайдиган (багажсиз) чипталар.

"Энг паст чипта нархи ўзгаришсиз қолган, тарифлар оралиғи эса қулайлик, мослашувчанлик ва нарх ўртасидаги балансни таъминлаш учун оптималлаштирилган", - дейилади хабарда.

Максимал тарифларнинг пасайтирилиши эса аҳолининг мобиллигини оширишга хизмат қилади. Янги тариф тармоғи қуйидаги йўналишларга нисбатан амал қилади:

• Тошкент – Самарқанд: 249 000 сўмдан;

• Тошкент – Наманган: 249 000 сўмдан;

• Тошкент – Фарғона: 249 000 сўмдан;

• Тошкент – Қарши: 278 000 сўмдан;

• Тошкент – Термиз: 424 000 сўмдан;

• Тошкент – Бухоро: 293 000 сўмдан;

• Тошкент – Урганч: 512 000 сўмдан;

• Тошкент – Нукус: 512 000 сўмдан;

• Бухоро – Урганч: 336 000 сўмдан.

261
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш