• 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 11:50

Тошкент аэропортида қуйма олтинларни жинсий аъзосига беркитиб олиб ўтмоқчи бўлган аёллар ушланди

Улар "жонли контейнер" тарзида тилла қуймаларини Ҳиндистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

234
0
Божхона

Тошкент Халқаро Аэропортида Ҳиндистонга учмоқчи бўлган икки аёл йўловчи "жонли контейнер" тарзида тилла қуймаларини олиб ўтмоқчи бўлганида ушланди.

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг Шахсий хавфсизлик гуруҳи томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида, комплекснинг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси тезкор ходимлари ва Халқаро Аэропортнинг чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Тошкентдан Деҳли шаҳрига учиб кетаётган икки нафар фуқаролар кузатув остига олинди.

«CIP" учиб кетиш зали орқали ҳаракатлангандан сўнг тегишли тартибда тўхтатилиб, божхона кўригидан ўтказилганда уларнинг жинсий аъзоси ичига яшириб жойланган, бирида тахминий  қиймати 490 млн сўм бўлган 367 грамм қуйма олтин бўлаклари, яна бирида эса 140 грамм оғирликдаги  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 190 млн сўм бўлган қуйма олтин бўлаклари борлиги аниқланди.                                                                      

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

234
0

Изоҳ