Uz

Ўзбекистонда амалдорлар ва махсус хизматлар ходимлари қандай машина рақамлари билан юришади?

Ҳар бир давлат органи ва идорасида автомобиллар рақамларининг алоҳида серияси мавжуд.

avto-nomer.ru

Қандай рақамлар серияси давлат раҳбарияти, вазирлар, депутатлар, сенаторлар ва махсус хизматлар ходимларига тегишли эканлиги ҳақида айтиб берамиз.

PAA – президент, давлат раҳбарияти, ҳукумат ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли рақамлар. Бундай рақамларда ҳудудий коднинг ўрнига Ўзбекистон байроғи акс эттирилади.

PSS – Ўзбекистон президентининг Хавфсизлик хизматига тегишли рақамлар.

PPP – Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарлари ва масъул ходимларига тегишли рақамлар.

APC – вазирликлар, давлат қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси департаментлари ва давлат олий таълим муассасаларининг раҳбарларига тегишли рақамлар.

UZB – давлат ҳокимияти марказий органларининг раҳбарларига тегишли рақамлар.

TSS, TST, USB – Давлат хавфсизлиги хизматига тегишли рақамлар.

VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV – ички ишлар органларига тегишли рақамлар.

ZDF – Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимларига тегишли рақамлар.

FVV – Ўзбекистон ФВВ ходимларига тегишли рақамлар.

PSF, PSP, PSV – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларига тегишли рақамлар.

DXA – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлиги ходимларига тегишли рақамлар.

TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG – такси рақамлари.

CMD – элчи ва вакилларга тегишли рақамлар (яшил).

D – дипломатларга тегишли рақамлар (яшил).

X – консулликларга тегишли рақамлар (яшил).

UN – Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси ва унинг ташкилотларига тегишли рақамлар (UNDP, UNICEF, WHO ва бошқалар) (яшил).

М – хорижий корхона ва компаниялар ходимлари, шунингдек, инвесторларга тегишли рақамлар (яшил).

H – фуқаролиги йўқ кишиларга тегишли рақамлар (сариқ-қора).

Т – маъмурий-техник ходимларга тегишли рақамлар (яшил).

DAV – давлат бошқаруви ва ҳокимиятларнинг шахсий бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига бериладиган рақамлар.

MV – Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига тегишли рақамлар.

1460
0