Излаш
RUUZ

Жамият

Аҳоли учун белгиланган иссиқлик таъминоти тарифлари қонун билан тартибга солинмоқда

“Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

562views0replies
0

UzNews.uz

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Қонун билан иссиқлик таъминоти соҳасидаги давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар, уларнинг ваколатлари белгилаб берилган.
Шунингдек, аҳоли учун тарифлар ҳам белгиланган:
- марказий иситиш хизматлари бўйича - иситиш мавсуми куни иситиладиган майдоннинг 1 кв. м. учун;
- индивидуал иссиқ сув ҳисоблагичлари бўлмаган тақдирда иссиқ сув таъминоти учун - ойига 1 киши учун;
- фақат иссиқ сув сарфини ҳисобга оладиган индивидуал иссиқ сув ҳисоблагичи мавжуд бўлганда - 1 куб. м. иссиқ сув учун;
- етказиб берилган (истеъмол қилинган) иссиқлик ва иссиқлик ташувчиси миқдорини ҳисобга оладиган умумий уйнинг иссиқлик ўлчаш мосламаси мавжуд бўлганда - бир вақтнинг ўзида 1 Гкал иссиқлик энергияси ва 1 куб.м. иссиқ сув учун.
Иссиқлик таъминоти соҳасидаги бошқа товарлар, хизматлар нархлари томонларнинг келишуви билан белгиланмайди.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 7 октябрга қадар давом этади.
"Тошиссиққуввати" ДУК 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига янги тарифларни эълон қилди.
Унга кўра, иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланган.
Аввалроқ, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминотининг Сергели Филиалининг 3 нафар ходими фуқародан ноқонуний ўрнатилган мосламаларни "босди-босди" қилиш учун 300 АҚШ доллари сўраган.
Президент табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берганди.
Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида эса  иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш ҳамда ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 миллиард сўм маблағ тушириш имкони мавжудлиги айтилганди.
562views0replies
0

Изоҳлар