Криминал

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти Сергели филиалининг фирибгар ходимлари қўлга олинди

Филиалнинг 3 нафар ходими фуқародан ноқонуний ўрнатилган мосламаларни "босди-босди" қилиш учун 300 АҚШ доллари сўраган.

Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йил 13 октябрь куни уч нафар эркак ўзларини Сергели туман газ ишчилари сифатида таништириб, хонадонлардан бирида ноқонуний ўрнатилган иситувчи буғ қозон ва пол иситиш тизимини аниқлаб, жарима 8 миллион сўмни ташкил этишини айтишган.

 

Акт тузмасдан масалани ҳал қилиб беришни баҳона қилиб, мазкур шахслар хонадон эгасидан 300 АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул мукофотини талаб қилиб, олдиндан тўлов тариқасида 520 000 сўм олиб кетишган. Шундан сўнг тумангаз ишчилари мунтазам равишда фуқародан қолган 250 АҚШ долларини талаб қилиб юришган.

 

"21 октябрь куни тахминан соат 13.00 да тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминотининг Сергели филиали ходими 30 ёшли Нурсултон Б.ни 250 АҚШ доллари олиш вақтида қўлга олишди", - дейилади ИИББ хабарида. 

 

Шунингдек ўз иш ҳудудларига қарашли бўлмаган манзилларни текшириб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминотининг Сергели филиали ходимлари 30 ёшли Давронбек М. ва 27 ёшли Ҳамидулло А.лар ашёвий далиллар асосида суриштирувга жалб қилинган. 

 

Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлимига йўналтирилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ