Излаш
RUUZ

Жамият

Ички бозорга қўшимча газ етказиб берилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди.

809views0replies
0

Sputnik / Евгений Биятов

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  
Аввал нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди. Қолоқликка йўл қўйган корхоналар фаолияти танқидий баҳоланиб, раҳбарларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.
Йил якуни билан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 740 минг тонна нефть ва конденсат қазиб олиш, 203 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” корхоналарида ҳали резервлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экспортга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Қўқон суперфосфат заводининг биринчи босқичини модернизация қилиш, “Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид комплексини ишга тушириш чоралари белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш орқали қўшимча даромад олиш мумкинлиги айтилганди.
809views0replies
0

Изоҳлар