29 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ёшлар куни” муносабати билан соат 07:00дан оммавий югуриш марафони ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги хабар бермоқда.
Шу муносабат билан соат 07:00дан 9:00гача йўлларнинг қуйидаги қисмлари ёпилади:
– Марказий экобоғдан А.Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчаси кесишмасигача;
– Абай кўчаси бўйлаб А.Навоий кўчаси кесишмасигача;
– Олмазор кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
– Афросиёб кўчасининг “Humo arena” муз саройигача.