• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 июля 2020

Навбат Андижонга: вилоят “СЭС”нинг мансабдорлари катта миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишди

Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 159,3 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди.

1428
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн. сўм бўлган “гипохлорид кальций 65%” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн. сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 159,3 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларида ҳам айни жиноят билан тергов ҳаракатлари бошлангани маълум қилинган эди.

1428
0