Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари “F.B.”, “A.T.” ва “H.S.” МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн. сўм бўлган “гипохлорид калций” дезинфекцияловчи воситаларни 524,8 млн. сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews’га маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.