Излаш
RUUZ

Жамият

Навоийда ярим миллиард сўмни ўзлаштирган яна бир гуруҳ «СЭС»чилар фош қилинди

Навоий вилояти СЭОМ ходимлари 509 млн. 863 минг сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

1005views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахсларининг асосий вазифаси мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинганлиги муносабати билан вилоятда санитария ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармони асосида ташкил қилинган Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларни мақсадсиз сарфлаган.
Жумладан, марказ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари жами 509 млн. 863 минг сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.
Жиноят ишининг тергови давомида марказ омбор мудирига 2020 йил 27 июнь куни ва марказ бош врачига 2020 йил 4 июл куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда, жиноят иши доирасида ҳолатга алоқадор бошқа шахсларнинг айблилик масаласи ҳал қилинмоқда.
Бош прокуратура мулозимининг қўшимча қилишича, Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик марказининг 7 нафар мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг тураржойларида тинтув ўтказилган. Жумладан, марказ раҳбарининг хонадондан 6 дона кўп тармоқли даволаш ва 1 дона ташхис қўйиш ускуналари ҳамда марказнинг 2019 йил учун юритилган буйруқларни рўйхатга олиш китоби, хўжалик мудирининг хонадонидан 8 тўплам инфекцияга қарши махсус ҳимоя кийими ва 5 турдаги тиббий ҳимоя воситалари олинган.
Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов мазкур жиноят иши бўйича Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари томонидан 248,9 млн. сўм талон-торож қилингани ҳақида хабар қилинган эди.
1005views0replies
0

Изоҳлар