Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда «СЭС»чилар қарийб 1 миллиард сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилишган

Қашқадарёда 917,8 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

1468views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик марказининг собиқ раҳбари Ш.Ш, вилоят ДСЭНМ (Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази) бўлим бошлиғи Р.Б. мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани аниқланган. 
Маълум қилинишича, вилоят СЭОМ ва ДСЭНМнинг бир гуруҳ масъул шахслари, марказ ҳисобига тушиши лозим бўлган 480,1 миллион сўм маблағларини, марказда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб тўлаб борган. Ишлаган ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисоблангани оқибатда 271,6 миллион сўм давлатга зарар етказган. 
Шунингдек, «гипохлорид кальций» дезинфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархларда сотиб олинган. Шу тарзда жами 917,8 миллион сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг расмий каналида хабар қилинишича, айни вақтда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Навоий вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталик марказлари мансабдорлари ҳам дезинфекция қилиш воситаларини қиммат нархларда харид қилиш орқали бир неча юз миллион сўм давлат маблағини ўзлаштиргани ҳақида хабар қилинган эди.
1468views0replies
0

Изоҳлар