Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонда банк-молия соҳасида юқори лавозимларда ишлаган 73 ёшли аёл Туркиядан республикага депортация қилинди

У 10 йилдан бери қидирувда бўлиб, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.

26views0replies
0

Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Тезкор тадбир давомида 2014 йилдан буён қидирувда бўлган 1951 йилда туғилган аёл фуқаро Ж.Т. ушланган.
Аниқланишича, у жорий йилда Туркияда қўлга олинган, 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.
Натижада фуқаро Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади",- дейилади консулхона хабарида.
26views0replies
0

Комментарии