Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам парвозлар 50 тагача кўпайтирилади

"Ўзавиация" ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказилди.

53views0replies
0

Транспорт вазирлиги

"FAF 2024" тадбири доирасида "Ўзавиация" агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозлар сони ҳар бир томондан 50 тагача кўпайтиришга келишиб олинди ва эришилган келишувларни тасдиқлаш мақсадида Меморандум имзоланди.
Меморандум Ўзбекистондан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар ҳамда "Умра плюс" дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
53views0replies
0

Комментарии