• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 5 февраля 2024

Иш ҳафтаси охирига келиб ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

Синоптиклар янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

98
0
UzNews.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет Матбуот хизмати хабар қилди.

7 февраль куни республиканинг кўп вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-8 февраль кунлари шамол тезлиги 17-22 м/сгача, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +7...12 даража илиқ, баъзи жойларда +15 даража илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари +2...+7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +12...+17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража илиқ, бугун кундузи +9...+11 даража илиқ, эртага +13...+15 даража илиқ бўлади.

7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ҳам ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат 7-9 февралда кечалари +3...+6 даража илиқ, кундузи 7 февралда +7...+9 даража илиқ бўлади, 8-9 февралда +15...+17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.


98
0