• 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга янги раис ва унга биринчи ўринбосар тайинланди

Аввалги раҳбар эса куни кеча президент томонидан танқид қилиниб, ишдан олинганди.

1632
0
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Нарзуллаев Зуфар Ғиясович "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар берди.

Зуфар Нарзуллаев 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Раҳметов Ҳикматилла Нарзуллаевич "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни президент шу кунгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси лавозимида ишлаб келаётган Хасилов Хуснутдин Нуриддиновични инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.

1632
0