Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўғли 6 ёшли қизларга тегажоғлик қилгани айтилган боғча мудираси ишдан олинди

Аввалроқ, Тошкентда бир нечта ота-оналар боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли уларнинг 6 ёшли қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида ИИББга шикоят қилишганди.

341views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

Кеча, 4 май куни Тошкентдаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи 6 ёшли қизларга шу боғча мудирасининг ўғли бўлган 15 ёшли йигит томонидан тегажоғлик қилингани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мазкур боғча раҳбари боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинган.
Ҳозирда қизларга ҳақиқатда тегажоғлик қилингани ёки йўқлиги ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
341views0replies
0

Комментарии