Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 26 март куни соат 16:15 атрофида Тўрткўл туманидан ўтган йўлда Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи Ш.Т. Cobalt'ни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, чап тарафга бурилаётган MAN русумли юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида, Сobalt'да йўловчи сифатида кетаётган С.Х. оғир тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган. Аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.