Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода 9 ойлик чақалоқ буғдойзордаги шийпонга ташлаб кетилди

Чақалоқ туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида назоратга олинган.

728views0replies
0

Бухоро ИИБ

Жорий йилнинг 23 июль куни ч 60 градус иссиқда чақалоқ буғдойзорга ташлаб кетилгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 22 июль куни соат 16:07 атрофида вилоят ИИБнинг 102 рақамига Ғиждувон тумани Кўлижаббор МФЙ Кўхна Найман қишлоғида жойлашган "Шукур Тўхта" фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда ушбу шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида шифокорлар назоратига олинган бўлиб, ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
728views0replies
0

Комментарии