Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда яна битта “дафтар” тузилади

Сенат ва қатор ташкилотларга 2 ой муддатда президент тавсиясини амалга ошириш юклатилди.

1331views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Президент “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.  
Олий Мажлис Сенатига мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” тизимини татбиқ этиш тавсия қилинди.
Шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашни рағбатлантириш амалиётини жорий этиш ҳисобига ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни босқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашга ўтказиш чоралари кўрилади.
Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб “Меҳр дафтари” тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни пайтда “Темир дафтар", “Олтин дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” юритилади.
1331views0replies
0

Комментарии