1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
18 август 2020 г. 819 0

Ўзбекистонда энди “олтин дафтар” шакллантирилади

Унга ўзбекистонлик салоҳиятли сармоядорлар ва нуфузли университетларнинг профессор-ўқитувчилари киритилади.

Ўзбекистонда энди “олтин дафтар” шакллантирилади
Фото: president.uz

Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселекторда йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев “олтин дафтар” ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилган. Бу ҳақда “Ўзбекистан 24” телеканали эфирида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев маълум қилди.

"Яна бир муҳим йўналиш президентимиз томонидан белгилаб берилди — "олтин дафтар" атамасини жорий қилишни таклиф қилди. Бу салоҳиятли инвестор бўладими, ёки нуфузли хорижий университетларда, илм масканларида ишлаётган профессорлар бўладими, халқаро ташкилотларда ишлаётган ватандошларимиз бўладими, улар мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишга жалб қилиш, бу борадаги ишларни тизимли тарзда йўлга қўйиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди", — деган Фарход Арзиев.

Кеча ўтказилган йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинганди.

Ўзбекистонда бунгача “темир дафтар” атамаси қўлланилган бўлиб, уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси инобатга олиниши маълум қилинган эди.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар