Излаш
RUUZ

Жамият

«Темир дафтар»га кимлар киритилади?

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси инобатга олинмоқда.

8608views2replies
0

Миллий гвардия

Бугун, 3 август куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева «Темир дафтар» дафтар ва унинг юритилиши ҳақида маълумот берди.
"Темир дафтар» – карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати бўлиб, у ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди", - дейди вазирлик вакили.
Қайд этилишича, «Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:
– кам таъминланган;
– ногиронлиги бўлган;
– ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
– якка-ёлғиз кексалар;
– доимий ишсиз фуқаролар;
– карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
– оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради.
8608views2replies
0

Изоҳлар