• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 25 январ 2022

Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда 180 давлат орасида 140-ўринни эгаллади

Мамлакат Transparency International 2021 йилги "Коррупцияни қабул қилиш индекси"да Марказий Осиё давлатлари орасида иккинчи энг яхши натижани кўрсатди.

612
0
UzNews.uz

Transparency International халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг яхши натижани қайд этди — 102-ўрин (37 балл). Қирғизистон 27 очко билан 144, Тожикистон 25 очко билан 150, Туркманистон 19 очко билан 169-ўринни эгаллади.

Рейтингда 88 балл билан Дания, Финдландия ва Янги Зеландия етакчиликни қўлга киритди.

Энг ёмон кўрсаткични Жанубий Судан (11 балл), Сурия ва Сомали, (13 баллдан), Венесуэла (14 баллдан) қайд этди.

612
0