• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 9 июн 2021

Тошкент шаҳридаги каналда ФВВ ходими фуқарони қутқариш пайтида ўзи чўкиб кетди

Тошкент шаҳар ФВБнинг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширган.

1302
0
ФВВ

ФВВнинг хабарига кўра, куни кеча соат 15:16 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Й. Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган.

Қайд этилишича, қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаев ва И.Муродовлар фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолган.

Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинган. Қутқарув жараёнида қутқарувчи А. Азимхўжаев жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркак ўзи каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

1302
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш