• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 09:02

Нақд пулда уй-жой сотиш ва сотиб олишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

Эндиликда мулк операциялари банк орқали расмийлаштирилади. Бу бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

402
0
UzNews.uz

Олий мажлис Сенатининг 8 ялпи мажлисида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилишича, ҳукумат томонидан уй-жой сотиш ва харид қилишда нақд пулдан фойдаланишни чеклаш ва босқичма-босқич фақат нақдсиз тўловларга ўтиш бўйича чоралар кўрилмоқда. 

“Кўплаб давлатлар 2030 йилгача тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказишни мақсад қилган. Биз ҳам йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштиряпмиз. Буни эса кўчмас мулк савдосидан бошлаймиз. Ҳозирда уй сотиш ва сотиб олиш жараёнлари, асосан, нақд пулда амалга оширилади. Янги тартибга кўра, тўловлар фақат банк орқали, қонуний шаклда амалга оширилиши кутилмоқда”, — деди Мирзаев Сенат йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, Молия вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлар иштирокида махсус Президент қарори ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳада кўчмас мулк операцияларини банк орқали расмийлаштириш, Payme, Click каби тўлов тизимларини қонуний айланмага жалб этиш, ҳамда савдо тартиб-қоидаларини бузмасдан амалга ошириш чоралари белгиланган.

"Бу фақатгина солиқ тушумларини ошириш эмас, балки бизнес муҳитини соғломлаштириш, иш ҳақларини қонуний тарзда тўлаш, иқтисодиётнинг ошкоралигини таъминлашга қаратилган. Қарор қабул қилинса, хуфиёна иқтисодиётга қарши тизимли кураш бошланади", - дея қўшимча қилди Мирзаев.

402
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш