• 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 12:59

Тошкентдаги банклардан биридан фирибгарлар $90 минг пулни ўғирлашди

Бир нечта фуқаролар картасидаги пулни мақсадида посттерминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан пулни олиб кетганлиги аниқланган.

534
0
Видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 18 июнь куни Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи номига Тенге Банк чакана хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи ариза билан мурожаат қилган. 

У ўз аризасида номаълум шахслар томонидан 90 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳақида хабар берган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу куннинг ўзида бир неча шахслар банк кассасига мижоз сифатида ташриф буюриб, банк картасида мавжуд 90 000 АҚШ долларини нақдлаштириш мақсадида посттерминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан 90 000 АҚШ долларини олиб кетганлиги аниқланган.

Зудлик билан тезкор-техник тадбирлар амалга оширилиб, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди.

"Мен бир йил олдин ҳар хил Телеграм гуруҳларига кириб қолиб, ҳар хил хитойлик одамлар билан гаплашиб, улардан жиноий ишга тортиладиган ҳар хил махинация ва мошенниклар билан шуғулланадиган гуруҳларда программаларни кўриб, уларни тест қилиб, ҳар хил магазинларга кириб, уларни текшириб кўриб, планга ўтдим. Банк ходимини топдим. Банк ходимидан келишган ҳолда, бизлар банкка кириб, 90 000 АҚШ долларини программа орқали ечиб олдик пулни. Мен шу қилган ишимдан жуда ҳам пушаймонман, сизлар ҳам унақа жойларга кирманглар, енгил пул ҳеч қачон ҳеч қаерда бўлмайди", - дейди қўлга олинган шахс.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 12 дона телефон аппарати, посттерминал, 9 дона банк карталари, 1 670 000 сўм ва 36 495 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.. Жами 9 нафар шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

534
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш