• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 26 октябр 2020

ССВ ўқитувчи ва тарбиячиларга тарқатиш учун 1 млн қадоқ "Плаквенил" сотиб олган

Вазирлик "Дори-Дармон" АЖ билан 7,3 млрд сўмлик савдо шартномаси тузган.

733
0
1obl.ru

ССВ Тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Дори-Дармон» АЖдан 1 миллион қадоқ «Плаквенил» (гидроксихлорохин) дори воситасини сотиб олган. 2020 йил 15 сентябрь куни имзоланган мазкур шартнома эса вазирликка 7,3 млрд сўмга тушган.

Республика Махсус комиссиясининг 13 сентябрдаги йиғилиш баёнида келтирилишича, ССВ (Хаджибаев) ҳамда Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)нинг умумтаълим мактабларини коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари ҳамда ўқитувчиларнинг коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси етакчи мутахассислари фикрлари асосида мактаб ўқувчиларига профлактика мақсадида гидроксихлорохин ҳамда цинк микроэлементи мавжуд дори воситасини тавсия этиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинган.

Шунингдек, йиғилиш баёни билан Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев мазкур дори воситасини тиббиёт пунктлари орқали мактаблар, боғчалар ходимлари (ўқитувчилар, тарбиячилар ва бошқа ходимлар)га тарқатилишини назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалрок мазкур препарат баҳсли ва кўп тортишувларга сабаб бўлганди.

733
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш