• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 4 июн 09:40

Тошкентда Nexia ҳайдовчиси йўловчини уриб, дарахтни синдирди

Аянчли ЙТҲ тафсилотлари ва бемор ҳолати очиқланди.

672
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аянчли йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалган эди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 май куни пойтахтнинг Бектемир туманида содир бўлган. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Аниқланишича, Matiz русумли автомобиль ва 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги йўловчини уриб, дарахтни синдирган.

Жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий марказининг Тошкент филиалига олиб борилган.

“Беморда бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон суяк синиши каби ташхислар қўйилди. Беморга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди ва реанимация бўлимига ётқизилди.

Режали даволашлардан сўнг беморга синган оёғи қайта тикланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли”, - дейди шифокор.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


672
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш