• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 5 май 17:58

Тошкент метросида илк бор аёллар машинист бўлиб иш бошлади

Электропоезд машинисти лавозимига талабгорлар орасидан илгари метрополитеннинг турли тузилмаларида ишлаган 16 нафар ходим танлаб олинди.

118
0
Видеодан кадр

Тошкент метросида илк бор аёл электропоезд ҳайдовчилари пайдо бўлди. Бу ҳақда Россиянинг "МИР" телеканали эфирида маълум қилинди.

Айни пайтда аёл машинистлар мураббийлар назорати остида ишламоқда, аммо яқин келажакда улар таркибларни мустақил равишда бошқаришни бошлайдилар.

Аёл ҳайдовчилар гуруҳига биринчи танлов ўтган йили Ўзбекистон президенти топшириғи билан эълон қилинган эди. Танловдан метрополитеннинг турли тузилмаларида иш тажрибасига эга бўлганлар ўтди.

Суҳбат, тиббий комиссия ва психологик тест синовларидан сўнг 16 нафар ходим ишга қабул қилинди.

11 ой давомида қизлар жадал ўқитилди: поездлардан фойдаланиш қоидалари, уларнинг техник тузилиши, шунингдек, пневматик ускуналарнинг ишлаш тамойиллари ўрганилди.

118
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш