• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 10:32

Uzcosmos “Космос-482” совет аппаратининг Ўзбекистонга қулашига оид хавфлар юзасидан изоҳ берди

1972 йили советларнинг “Венера” дастури доирасида учирилган “Космос-482” сайёралараро аппарати 9–11 май кунлари орасида Ерга қулаши эҳтимоли бор. Uzcosmos ушбу аппаратнинг Ўзбекистон ҳудудига қулаши эҳтимолини баҳолади.

390
0
Архив фото

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда бундан 53 йил олдин "Венера-8" миссияси доирасида учирилган “Космос-482” сайёралараро космик аппаратининг ерга қулаши билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Бир қатор манбалар унинг геолокацияси Осиё ёки Марказий Осиё давлатлари ҳудудига тўғри келиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Uzcosmos эксперти Совет космик аппаратининг Ўзбекистонга қулаши эҳтимолини таҳлил қилди.

Агентлик бўлим бошлиғи Аҳрор Ағзамовнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан 1972 йил 31 март санада Собиқ Совет Иттифоқининг “Венера” дастури бўйича “Космос-482” сайёралараро космик аппарати фазога учирилган. Бироқ ракета-ташувчининг якуний босқичи муваффақиятсиз ишлаши оқибатида у Ер орбитасида қолиб кетган.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, аппаратнинг ерга қулаши 9–11 май кунларига тўғри келиши мумкин.

"Космос-482"нинг аниқ қаерга қулаши мумкинлигини айтиш бироз мушкул. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли эса ҳозирча 0,3–0,5% оралиғида баҳоланмоқда.

"Аппаратнинг катта қисми атмосферага кириши биланёниб кетса-да, Венеранинг оғир шароитида қўниш ва ишлаш учун мўлжалланган ярим тоннага (500 кг) яқин массали титан шари алоҳида хавф туғдиради. Бу компонент Ер атмосферасига киришда омон қолади ва бутунлай қулаб тушади. Парашют борлигига қарамай, коинотда 53 йил бўлганидан кейин у ишламаслиги мумкин. Ерга урилиш тезлиги эса соатига 500 км гача етиши кутилмоқда.

Бўлаклар топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқага киришмаслик тавсия этилади, чунки улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин", - дейди Аҳрор Ағзамов.

Унинг таъкидлашича, собиқ Тошкент машинасозлик конструкторлик бюроси мазкур "Венера" дастурининг сўнгги босқичларида муносиб иштирок этган. У "Венера-13 ва 14" (1982) ҳамда "Вега-1 ва 2" (1985) аппаратлари учун грунт олиш ва бурғилаш қурилмаларини лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарган. Уларни синовдан ўтказиш эса Тошкент вилоятидаги Невич қишлоғида жойлашган синов марказида амалга оширилган.

390
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш