2024 йил давомида Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг 335 нафар талаблари жиноят содир этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар хабар қилди.
Шулардан 179 нафари давлат, 140 нафари нодавлат, 16 нафари эса хорижий ОТМларда таҳсил олаётганлар бўлган.
Мазкур даврда талабалари энг кўп жиноятларни содир этаётган ОТМлар рўйхати қуйидагилар:
Тошкент давлат транспорт университети 27 нафар;
Техника университети 21 нафар;
Миллий университет 20 нафар;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети 19 нафар;
Юридик университет 12 нафар.
Нодвалат олийгоҳлар эса:
ISFT 23 нафар;
Алфраганус 21 нафар;
Кимё халқаро университети 20 нафар.
Талабалар томонидан энг кўп ЙТҲ (72 та), ўғрилик (57 та), гиёҳвандлик (46 та), тан жароҳати (41 та), безорилик (24 та), босқинчилик (11 та), қотиллик (5 та), номусга тегиш (2 та) жиноятлари содир этилган.