Излаш
RUUZ

Жамият

Эндиликда ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун онлайн ариза бериш мумкин

Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади.

99views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, эндиликда Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ариза бериш янада осонлашди. Яъни my.gov.uz орқали онлайн ариза қолдириш мумкин.
Онлайн ариза бериш учун:
my.gov.uz порталига кирасиз ва рўйхатдан ўтасиз.
Тегишли хизматни танлайсиз. 
Шартларни ўқиб, сўралган маълумотларни тўлдирасиз.
Ҳамма маълумотлар тўғри бўлса, “Юбориш” тугмасини босасиз.
Эслатиб ўтамиз, аризада келтирилган маълумотлар тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгардир.
Сохта ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилса, талабгор саралашдан четлаштирилиши мумкин.
Маълумот ўрнида, йўлланган ариза ва маълумотлар ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган муддатда ўрганилиб, натижаси талабгорга электрон шаклда маълум қилинади.
99views0replies
0

Изоҳлар