• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 24 феврал 2025

Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан Бош прокакуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

2390
0
Видеодан кадр

Бугун, 24 февраль куни Самарқандда 20 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокакуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт шамсутдинов Uznews.uz'га маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2390
0