Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Австралиядаги пляжда 17 ёшли қиз акула ҳужумидан ҳалок бўлди

Чақирувга келган шифокорлар қўли ва танасининг юқори қисмидан жиддий тан жароҳати олган қизни қутқара олмаган.

113views0replies
0

Видеодан кадр

Австралиядаги пляж яқинида акула ҳужуми оқибатида 17 ёшли қиз ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда news.com.au портали.
Жорий йилнинг 3 февраль куни кундузи Бриби оролидаги пляжда акула 17 ёшли қизга ҳужум қилган. Чақирувга келган шифокорлар жиддий тан жароҳати олган ўсмирни қутқара олишмаган.
Фожиа содир бўлган пляж оролнинг шарқий томонида жойлашган ва серфинг учун машҳур жой ҳисобланади.
Ўсмир қиз Брисбен шимолидаги Бриби ороли яқинидаги машҳур серфинг пляжида акула ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. 17 ёшли қиз қирғоқдан тахминан 100 метр масофада сузаётганда, уни акула тишлаб олган ва у ҳаёт учун хавфли жароҳат олган.
Қизнинг қўли ва танасининг юқори қисмига жароҳат етказилгани айтилмоқда. Фавқулодда хизматларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, уни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Тахминларга кўра, воқеа содир бўлганида 17 ёшли ўсмир дўстлари билан пляжда бўлган.
Гувоҳ Крис Поттернинг Courier-Mail нашрига маълум қилишича, у сувдан чийиллаш овозини эшитган, дастлаб одамлар уни "оқим олиб кетган" деб ўйлашган. Бу ҳайратланарли эди," - деди у нашрга берган интервюсида.
113views0replies
0

Изоҳлар